Инсон қадри улуғланган юрт

Инсон қадри… Нақадар улуғвор, кенг, серқатлам, мазмун-моҳияти улкан тушунча. Инсон бу дунёда ўз қадрига эга бўлиб яшагандагина тўлақонли ҳаёт кечиради, Инсон бўлиб яшайди. Президентимиз ўз нутқида бу тушунчани янада ёрқинроқ ва янада кўламлироқ ифодалади: Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. Шубҳасиз, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш сиёсий кучларнинг, хусусан, сиёсий партиялардан сайланган депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Партияларимиз ғоялари ҳамоҳанглиги билан бизга янада яқин бўлган мазмундор ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда, бир сўз билан айтганда, юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда фракциямизнинг ҳар бир вакили фаол иштирок этади, албатта.
Қурбон ЧОРШАНБИЕВ,
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгаши котибияти мудири

Айниқса, инсон қадри улуғланган янги давр сифатида 2022 йилнинг илк куниданоқ янада халқимиз онг-у тафаккурида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топаётгани, деярли йилнинг ҳар куни байрамга айлангани айни ҳақиқатдир. Ушбу йил ОАВ ходимлари учун ҳам янгиликларга, изланишларга бой йил бўлади десак адашмаймиз. Юртбошимиз томонидан журналистларга, матбуот соҳасига ҳам катта эътибор қаратилаётгани биз қалам аҳлини янада кўпроқ ижод қилишга чорламоқда. “Инсон қадрини улуғлаш”,-деган тамойилни нафақат ўзимизнинг соҳамизда балки, бутун халқимизнинг ҳаёт тарзида ҳам кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Жумладан, Муҳтарам Юртбошимизнинг “Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, – деган қимматли сўзлари замирида ана шундай моҳият ётибди.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА,
туман кенгаши депутати

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.  Ўзини ўзи бошқариш органларининг мазкур соҳадаги ролини ошириш маҳаллада олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳиятини ифодалайди. Инсон қадри улуғланган юртимизда дилимизда шукроналик туйғуси билан яшашимиз, дунёда, ён-атрофимизда кечаётган жараёнларга уйғоқ нигоҳ ташлаб, тинч ва фаровон ҳаётимиз қадрига етишимиз зарур. Бизга ишонч билдириб ушбу лавозимга тайинлаган Юртбошимизнинг албатта ишончларини оқлаб, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши йўлида хизмат қилишга ваъда берамиз. Ҳар бир фуқаро яшаётган жойида қадр топиб ҳаёт кечиришга ҳақлидир.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегиясида амалга ошириладиган етти йўналиш аниқ ва тушунарли ёзилган. Ҳар бир йўналиш ўз ичига турли соҳаларни қамраб олган. Тараққиёт стратегияси мазмун ва моҳиятида жамиятимиз ривожланишининг келгусидаги кўринишлари яққол ифодасини топган. Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки бундан кейин маҳаллалар фаолияти аввалгиларга қараганда анча ривожланади. Бошқарув тизимида ўз ўрнини ва шаклини янада теранроқ намоён қилади. Бир сўз билан айтганда юқори ҳокимият органларининг маҳалладаги ишончли ташкилоти сифатида янада шаффоф фаолият юритади. Оилалар, фуқаролар ва ёшлар фаолиятига чуқур кириб боради. Давлатимиз ва ҳукуматимизнинг амалга жорий этган топшириқлари, вазифаларини маҳаллада амалга оширишда фаоллик кўрсатади. Инсон қадрини улуғлаб уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Аҳолининг барча қатламларининг меҳнат қилиб манфаатдор бўлишига эришади.
Айниіса, Ватан ичра кичик ватан ҳисобланган маҳаллаларнинг ободлиги, гўзаллиги ва кўркамлиги учун биз маҳалла фаоллари, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган маҳалла ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоғимиз лозим. Маҳалламизни ўз уйимиз деб билмоғимиз даркор. Боиси маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади.
Бугун ҳар бир маҳаллада жорий қилинаётган ҳоким ёрдамчилари лавозими ҳам раҳбарларнинг бевосита халқ ичига кириб, одамларнинг юрагидаги гапларни тинглаш, уларнинг дардларига дармон бўлиш, ташвишларини аритиш йўлида муҳим қадам бўлмоқда. Бундан мақсад ҳам инсон қадрини улуғлаш, хайрли ишларни кенг йўлга қўйишдан иборатдир.
Азамат АБИЛОВ,
“Янги шаҳар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси

 

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди. Инсон қадри, унинг манфаати ҳамиша юқори ўринда туриши керак деган халқпарвар ғоянинг узвий давом этиши яна бир бора ўз тасдиғини топди. Муҳтарам Юртбошимиз янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилгани ва ана шу таклифлардан келиб чиіиб, бундай қарор қабул қилинганини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш жамиятимизнинг ҳар жабҳасида билинади. Жумладан, таълим соҳасида ҳам қатор ўзгаришлар бўлмоқда. Ёшларимизнинг ёрқин келажаги учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Таълим олиш истагидаги ўқувчи ёшлар ўзлари танлаган соҳа бўйича етарлича билим олишлари мумкин. Янги Ўзбекистонни- иқтидорли ва билимга чанқоқ ёшлар билан биргаликда қурамиз.
Э. ЭРГАШЕВ,
33-мактаб директори