Ўзбегим оқ олтини!

Дехқонбобом   ойлиги,
Даламнинг  чиройлиги,
Ўзбегимнинг  бойлиги ,
Пахтаойим гулойим,
Момиққина  мулойим.
Далаларни гуллатган,
Теримчини сайратган,
Фермер бобом  яратган,
Пахтаойим гулойим,
Момиққина  мулойим.
Кўйлагимга енг  бўлган,
Олтинларга тенг  бўлган,
Чорвамизга ем  бўлган,
Пахтаойим  гулойим,
Момиққина  мулойим.
Зарларга  тенг  донаси,
Халқимнинг  дурдонаси,
Тўлсин  хирмон  хонаси,
Пахтаойим  гулойим,
Момиққина  мулойим.
Пахта- жуда    мўъжизакор ўсимлик  бўлиб у чиқиндисиз  маҳсулотлар беради. Бобо деҳқон фермерларимиз кузда ерни шудгорлаб,  суғоришиб сўнгра эрта баҳорда Аллоҳдан барака тилаб синалган унумдор толаси  сифатли бўлган чигит уруғини экиб не-не машаққатлар билан ундириб  парвариш қилиб мўл ҳосил олишга ҳаракат қиладилар. Пахтадан олинадиган маҳсулотлар жуда кўп одамларга либос озиқ-овқат учун пахта ёғи чорва ҳайвонларига озуқа,  ғўза пояси эса ўтин сифатида зарурдир.
Ҳозир пахта далаларида мўл ҳосил йиғиб териб олинмоқда. Мана шундай пандемия даврида ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда воҳадошларимиз Ватан олдидаги бурчини адо этишмоқда. Пахтага халқимизда бир ажойиб  муҳаббат бўлиб у бизнинг ифтихоримиз,  ғуруримиз,  миллий  бойлигимиздир.
Биз барча халқимизни ушбу муқаддас инсоний фазилатларимиз шахсий намунамиз ва дуоларимиз билан уларга кўмак беришга чақирамиз. Пахтамиздан даромад келса юртимиз обод турмушимиз гўзал бўлади.Аллоҳ исрофни ёмон кўради шу сабабли бирорта чаноқни ҳам увол қилмай ҳозирги ғанимат кунларда пахтакорларга ёрдам беришимиз,  элим деб, юртим  деб ёниб яшаётган фуқароларимизни  ғайратига  ғайрат қўшиб елкадош бўлишимизни сўраб, хирмонларига барака тилаймиз ва дуо қиламиз!
       Дилфуза Гаппарова,
        4-ДМТТ тарбиячиси