ТИББИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб ўтган қабулда Сурхондарё вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Х. Мамаражабов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаев, Қумқўрғон туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи в. в/б О. Бобоевлар иштирок этишди.
Унда 30 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар қатнашди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 17 та мурожаат қайд этилди. Уларга 5 та ногиронлик аравачаси, 3 та қулоқ эшитиш мосламаси, 3 та сиҳатгоҳга йўлланма, 3 та ҳасса топширилди.
Шунингдек, ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачалари уларнинг хонадонларига етказиб берилди.
Р. Тўхтаев,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири