Янги тайинлов

Қумқўрғон туман Xалқ таълими бўлим мудири вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Исматов Низомиддин Зиёдуллаевич Қумқўрғон туман Xалқ таълими бўлим мудири лавозимига тайинланди.
Н. Исматов 1985 йилда қумқўрғон туманида туғилган. 2008 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар тумандаги 49-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритган.