Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида сиёсий партияларда Президент сайловига тайёргарлик ишларининг бориши масалаларида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда сайловни юқори савияда ўтказиш ва сайловчиларнинг фаоллигини оширишга эътибор жалб этилди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров матбуот анжуманида Президент сайловига намунали тайёргарлик кўриш, сиёсий етуклик, ижтимоий ҳаётдаги муҳим жараён – сайловда ғоявий қатъиятлилик, белгиланган топшириқларни ўз вақтида, сифатли бажариш ҳақида гапирди.
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ч. Қултоев 70 та сайлов участкаси тузилганлиги, ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар, Халқ демократик партияси Қумқўрғон туман Кенгаши раиси М. Намозов сайлов комиссиялари фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Туман ташкилотлари раҳбарлари билан келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.