ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Халқимиз азалдан ҳунармандчилик билан банд бўлган. Турли хил устачилик буюмларини тайёрлаб, сотган. Шу касб-ҳунари туфайли умр гузаронлик қилган. “Ҳунардан-ўнар” дейди халқимиз. Касб-ҳунари бор одам хор бўлмайди. Шу касби билан машғул бўлиб, турмуш тирикчилигини таъминлайди.

Ҳозир ҳам ҳурамандларнинг маҳсулотига эҳтиёж катта. Уйларни қуриш, безаш, уй-рўзғор буюмларини олишда уларнинг меҳнатига суянилади. Ҳунармандлар Мўминхон Зокиров ва Ғулом Холтўраев ганч қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Улар замонавий дастгоҳда бу миллий қадриятимизга тааллуқли маҳсулотларни тайёрлаяпти. Бунинг учун махсус қолипларга эга. Хом-ашёдан уйларнинг турли хил кўринишда, нақшинкор ҳолда безашда қуриладиган маҳсулотларни тайёрлаяпти. Улар хилма-хил, гўзал кўринишда бўлиб, мижозларни ўзига жалб қилади. Нафис безаклар уйларни ва бошқа биноларни чиройли безайди. Кўрган одамларга завқ бағишлайди.

Н. МУҲАММАДИЕВ