“Ҳикмат нури” ҳидоят нурларини сочмоқда

Туманимиз марказида “Ҳикмат нури” ўқув маркази фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Қисқа вақтда маърифатпарвар инсонларнинг назарига тушди. Бу ўқув марказида араб ва инглиз тиллари бўйича ўқув курслари ташкил қилинган. Араб тили дарсларини Азимов Хусанхон ўтаяпти. Ёшларга араб тилида ёзиш, ўқиш, сўзлашиш бўйича таълим-тарбия ўтаяпти. Бир гуруҳда 10-15 нафар киши ўз ихтиёри билан дарсларда қатнашаяпти. Машғулотлар пуллик бўлиб, бир ойга 150 минг сўм тўлов белгиланган. Жами 6 ой ўқигач сертификат берилади. Битирувчилар кейинчалик ўрта махсус шаклдаги мадрасада араб тилидан имтиҳон топшириши мумкин. Бу имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар мадрасада ўқишга қабул қилинади. Шу ўқув муассасасида араб тилидаги билимларини янада оширади. Ўқишни битиргач араб тили бўйича таржимон ёки масжидда имом бўлиши мумкин.

Н. Муҳаммадиев