СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан имзоланган №140-сонли Фармон суд соҳасидаги ислоҳотларни давоми сифатида ҳам фуқаролар учун, ҳам суд ходимлари учун жуда аҳамиятли роль касб этади.

Жумладан, мазкур Фармон билан, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этилади, суд ишларини рақамлаштириш жараёнлари жадаллаштирилади, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

Бундай қулайликлар яратиш учун қуйидагилар кўзда тутилмоқда, биринчидан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилиши босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади;

Иккинчидан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш йўлга қўйилади;

Учинчидан,  судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади ва амалиётга тадбиқ этилади;

Тўртинчидан,  Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модули ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;

Бешинчидан, судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш йўлга қўйилади;

Олтинчидан, иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш йўлга қўўйилади;

Еттинчидан, “Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чоралари кўрилади.

                 Юқоридаги кутилаётган янгиликлардан кўринадки, яқин келажакда судлов фаолияти билан кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилади. Бунинг натижасида, фуқароларнинг, тадбиркорларларнинг биринчи навбатда вақтитежалади ортиқча ва натижасиз харажатларнинг олди олинади, судларда фақат низоли ишларнинг кўрилиши натижасида  иш ҳажми кескин камаяди.

                Бир сўз билан айтганда, мазкур Фармон суд соҳасида узоқ вақтлардан буён ўз ечимини топмасдан ётган кўплаб муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилади.

  Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон

   туманлараро судининг судьяси                                                    Д.Б.Бўриев.