«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.
– пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
– ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
– боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;
– даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.
Бундан ташқари, фуқарога I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi xodimi Qulmatov Sirojiddin