Ёшларга эътибор-келажак пойдевори !


Қумқўрғон туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилаётган «Қувноқлар ва зукколар» мусобақасига 33-сонли мактабда «старт» берилди.
Иштирокчи жамоалар ўз чиқишларида ўқувчилар ҳаётида учраётган муаммолар, бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан ҳазил мутойибага бой саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб беришди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни ўз иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқаришларига амалий ёрдам бериш  шунингдек,  маънавий дунёқарашларини ўстириш эканлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида, ғолиб жамоа мактаб номидан кейинги босқичда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.


Tuman prokurorining yordamchisi lavozimida ish oʻrganuvchi M.Ikromov J.Ismoilov