Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлиги оширилади

“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра,  Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.

✅ Қуйидагилар Вакилнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда яқин ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.
Бандихон тумани Адлия бўлими Юридик
хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                 Тоғаев  Ў.Т.

❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

🗓 2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

🔹белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

🔹маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

✅ 2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

✔️ 2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.

Бандихон тумани Адлия бўлими Юридик
хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                 Тоғаев  Ў.Т.

❗️Агротехник хизматларни кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди

🔰 Қарорга (https://t.me/huquqiyaxborot/16994) кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

☑️ Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

Бандихон тумани Адлия бўлими Юридик
хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                 Тоғаев  Ў.Т.

Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда  жарима солишга сабаб бўлади.

✔️ Шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМининг 25 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 375 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди…

Бандихон тумани Адлия бўлими Юридик
хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                 Тоғаев  Ў.Т.