БИЛМАЙ БОСДИМ ТИКАННИ

Пробация гуруҳида хизмат вазифаларини бажаришда билимларни яхши ўрганганлик ва тўпланган тажрибалар асқотади. Гуруҳимизда ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган ходимлар хизмат қилаяпти. Улар ўзларининг соҳавий ишларини яхши билади. Шунинг учун Пробация гуруҳида ҳам вазифларини тўғри ва аниқ бажариб ички ишлар ходимлари орасида ҳурматга сазовор. Жазо тайинланган шахсларни ижтимоий мослаштириш, ўқиш ва ишга жойлаштириш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишга кўмаклашишда намунали хизмат қилмоқда. Фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган жараёнларда, ички ишлар ходимлари билан суҳбатларда ўзининг хатти-ҳаракатларини чамалаб кўраяпти. Ҳуқуқий онги ривожланиб, билмаган нарсаларини билаяпти, ҳуқуқий билимлардан хабардор бўлиб ҳаётдан ўз ўрнини топиш фикрига келмоқда. Албатта, уларнинг жамият ишларида иштироки этиш фикрига келаётганлигида Пробация гуруҳи ходимларининг ҳиссаси катта. Пробация гуруҳи ходимлари таниқли ва тажрибали Ички ишлар хизмати фахрийси айтганидек фуқаролар билан дўстона ва самимий муносабатда бўлиб ютуқларга эришмоқда. Бу эса Ички ишлар бўлими раҳбариятини мамнун этаяпти.

Э. ҚУЛТОЕВ,

Қумқўрғон тумани ИИБ Пробация гуруҳи инспектори