Туманимиздаги 33-мактабда туман халқ таълими бўлими томонидан ўқитувчилар ўртасида “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” мавзусида эсселар танлови ўтказилди. Ўқитувчиларга “Алишер Навоийнинг ижоди замондошларимиз талқинида” мавзусида видеоролик намойиш этилди.
Кўрик-танлов иштирокчилари олган таассуротлари асосида эссе жанрида ижодий матн ёзди. Ҳакамлар ҳайъати ўқитувчиларнинг ёзма ишларини баҳолади. Фахрли ўринларни эгаллаган педагоглар эсдалик совға билан тақдирланди.