ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Пробация гуруҳи тумандаги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият юритаяпти. Ҳудудий профилактика инспектори, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг жойлардаги вакиллари билан манзилли иш олиб бораяпмиз. Жазога ҳукм қилинган шахслар томонидан жазо ижро этилаяпти. Ахлоқ тузатиш, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш, муайъян ҳуқуқдан маҳрум этиш жазолари тайинланган ва шартли ҳукм қилинган шахсларни назоратга олганмиз. Пробация гуруҳига жазони ижро этиш учун жалб этилган шахсларни ҳаётдан ўзилиб қолиши учун эмас, балки жамиятда ўзини тўғри тутиши, меҳнат қилиши, касб-ҳунар ўрганиши, ўқиши учун ҳаракат қилаяпмиз. Улар билан тез-тез суҳбатлар ўтказиб, тушунтириш ишларини ўтказаяпмиз. Фуқаролар агар иш топишга қийналган бўлса туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ишга жойлаштираяпмиз. Ташкилотлар билан ўазро ҳамкорликда ишлаш фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам бераяпти. Улар шартли озодликка чиқанида бизлардан мамнун бўлаяпти.

А. ҚОСИМОВ,

Қумқўрғон туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори