Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
“Шерози” маҳалласида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тайинланган ҳоким ёрдамчиси Бекзод Чориев фаолиятини бошлади.
Тумандаги “Шерози” маҳалла фуқаролар йиғинига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси Бекзод Чориев, маҳалла раиси Қ.Айтувганов аҳолининг яшаш шароити, оилаларнинг бу борадаги муаммоларни ўрганиш, ҳал этиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар ўтказди.
Ушбу жараён давомида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан маҳалладаги ички йўллар таъмирланмоқда. Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчидир. Бир пайтлар қишлоқлардаги лой кўчалар муаммоси аҳолининг эътирозига сабаб бўлган. Бугунги кунга келиб ички йўлларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
– Анча вақтдан буён фарзандимнинг саломатлигида муаммо бор эди, – дейди Раъно Хусанова . – Туман марказига бориб даволаниш учун эса имкониятимиз йўқ. “Ҳоким ёрдамчиси” штати ташкил этилгани жуда яхши бўлибди. Мана ҳоким ёрдамчиси тиббиёт ходимлари билан биргаликда хонадонимизга келиб, даволаниш учун бепул йўлланма олиб берилишини айтди. Ҳоким ёрдамчилари тизимининг жорий қилиниши, мамлакатимизда камбағалликка қарши курашишга қаратилган сиёсатда кескин бурилиш ясайди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган Жамшид Тўрахонов 50 ўринга мўлжалланган болалар боғчасини очди. Шунингдек, тадбиркор томонидан 400 ўринга мўлжалланган замонавий усулда барпо этилаётган тўйхона ҳам ишга тушиш арафасида. Туманимизда бўлаётган ўзгаришларни кўриб барчамизнинг дилларимиз қувончга тўлади. Айниқса туман марказидан олисда жойлашган маҳаллалардаги кўркам ва муҳташам биноларни кўриб шундай диёрда туғилганимизга шукроналар айтамиз.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА