ЖАЗО ТАЙИНЛАНГАНЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан доимий равишда иш олиб борилаяпти. Уларнинг муаммоларини ўрганиб, жиноятга нима сабабдан қўл ўрганлиги билан қизиқмоқда. Амалдаги иш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар ижтимоий сабабларга кўра ҳаётда йўлидан адашаяпти. Хоҳламаган ҳолда жиноятлар ва ҳуқубузарликларни содир этаяпти. Пробация гуруҳи ходимлари уларни ижтимоий кўниктириш жараёнларида умумий аҳволни ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш устида ишлаяпти. Кўп йиллик билим ва тажрибалар амалда ўз натижасини бермоқда. Бунда, албатта, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан бирга бажарилаётган ишларни айтиш зарур. Соҳа мутахассислари билан биргаликда “Меҳнат ярмарка”лари ташкил этилди. Ташкилотлардаги бўш иш ўринлари аниқланиб, пробация гуруҳига жалб этилган назоратдаги фуқаролар ишларга бириктирилди. Бундан иш тажрибаси фуқароларнинг ишга жойлашиб, манфаатдор бўлиши, ўзи ва оиласини  таъминлашида қўл келмоқда. Фуқароларни “Меҳнат ярмаркаси”да ишга жойлашганидаги қувончларини кўриб, жамоат ташкилоти билан ҳамкорликдаги ишларимиз ўз самарасини  бераётганини кўраяпмиз. Келгусида ютуқларимиз кўламини кенгайтириб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда кўп натижаларга эришамиз.

А. ҚОСИМОВ,

Қумқўрғон туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори