Аёл яшашни, яхши яшашни истади

Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. «Энди яшайман», деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди.

Шундоқ ҳовли-жойларга, бойликка эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди.

Эр энди гапириб юрганмиш «Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди,  бор топган-тутганим шуники»,-деб.

                                                        Хулоса ўзингиздан.