Ўзгаришлардан хабардормисиз ?

Юртимизда янги ислоҳотлар амалга оширилиб,янги  қонулар  қабул қинмоқда.  Буларнинг барчаси фуқаролар учун  етарлича шарт –шароитлар яратиб бериш учундир.  Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплацияси тўғрисида қонуннинг қабул қилиниши  барчамиз учун янгилик бўлди. Жумладан ушбу қонунга биноан Донорликка доир чекловлар ҳам қўйилган.  Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга,агар улар Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  белгиланган,трансплация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган  касалликлар рўйхатига  кирувчи касаллиги бўлган ёки илгари шундай касалликка чалинган тирик донорга  ёки инсон мурдасига тегишли бўлса,йўл қўйилмайди. Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга  йўл қўйилмайди:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бунда суяк илигини трансплация қилиш холлари мустасно);
  • белгиланган тартибда муомилага лаёқатсиз деб топилган шахсларга,шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга )  чалинган шахсларга;
  • қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • ҳомиладор аёлларга;
  • шахси аниқланмаган шахсларга;
  • муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;
  • “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи шахсларга;
  • аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари тарсплация учун олинган шахсларга;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.

Санжар Юсупов,

Шўрчи туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази

бош мутахассиси