Ёз фасли тараддуди

Қиёси ҳамма жойда топилавермайдиган табиатимизга ёз фасли келди. Бу фасл завқ бағишлаш билан биргаликда эҳтиёткорликни ҳам талаб қилади. Болажонлар тарбияланаётган 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Ёзги соғломлаштириш ойи» муносабати билан «Соғ танда соғлом ақл» шиори остида «Бахтли болалик» мавзусида семинар ўтказилди. Тарбияланувчилар ёзги соғломлаштириш кун тартибини кўрсатди. Очиқ ҳавода машғулотдан ташқари чиниқтириш тадбири ташкил этилди. Кун мобайнида сайрни ташкил қилиш, кузатиш ва меҳнат фаолиятини ҳам намоён қилди. Чиниқтириш тадбирида сув, ҳаво, қуёш ванналаридан фойдаланди. Челак тўлдириш, ғадир-будур йўлаклардан юриш ўйинларида иштирок этди. Ёз фаслини соз ўтказишга қаратилган тадбир тарбиячиларда яхши таассуротлар қолдирди.

                                                   Мавжуда ХУДОЙҚУЛОВА,

                                                           Мунира МИРЗАЕВА,

                               қисқа муддатли гуруҳ тарбиячилари