Ҳоким ва ёшлар учрашуви

20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» ўтказилди. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Р. Гаппаров 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан келган ёшларни қизиқтирган масалаларни, таклифларни, янги иш ўринлари очиш, ўз бизнесини юритиш, банкдан кредит олиш каби кўп саволларни диққат билан эшитди. Тумандаги ташкилотлар, корхоналар, муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари билан биргаликда ёшларнинг саволларига жавоб берди. Ҳоким ва ёшлар учрашуви қизиқарли, ташаббускорлик кайфиятида ўтди.