АҚЛ ЯХШИЛИККА БОШЛАР

Янги 2021 йил кириб келишига оз кунлар қолди. Бу йил арча байрами қандай ўтар экан, деган савол бошларингиздан ўтмоқда. Республика махсус комиссияси коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаш бўйича баёнот эълон қилди. Шунга кўра, давлат улуши бор ташкилотлар ва корхоналарда турли хил корпоратив байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди. Боғча ва таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар иштирокида ёпиқ биноларда байрам тадбирини ва кечаларни ўтказиш мумкин эмас. Ходимлар оила даврасида янги йил тадбирларида қатнашади. Ташкилотлар бунинг учун етарлича шароитларни яратади.
Шу ўринда савдо дўконлари ва расталарда пиротехника воситаларини сотишни чеклаш зарурлигини ҳам унутмаслик керак. Вояга етмаган ёшлар ўртасида пиротехника воситаларини амалда қўллаш, аҳоли яшаш манзилларида панқилатиш ҳолатлари учраяпти. Ўсиб келаётган авлодга бундай хатти-ҳаракатлар оғир оқибатларга олиб келиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга эҳтиёж мавжуд. Шундай экан тегишли ташкилотлар ва муассасалардаги раҳбарлар ҳамда ходимлар фаол ишлаб бу борадаги нуқсонларни бартараф қилади деган умидамиз.
Ш. Холияров,
А. Ғоппоров,
туман ИИБ ходимлари