Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Xалқ қабулxонаси мудирининг аxбороти;
– Қумқўрғон туманида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақидаги туман Адлия бўлими бошлиғи Р. Султоновнинг аxбороти;
– Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судлари томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан аxборотлари тингланди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.