Вилоятимиз аёллари меҳмонлар нигоҳида

Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси Лорд Шайхнинг рафиқаси Гули хоним Мурадова вилоятимиз меҳмони бўлди. Гули хоним Мурадованинг ташрифидан мақсад нодавлат таълим муассасаси томонидан хотин–қизларга гендер тенглик, маънавият, янги бизнес лойиҳаларни амалга оширишда инновацион ёндашувларни тақдим этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини йўналтириш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этди, ёшларнинг илм – маърифатга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказиб, жумладан, хотин – қизлар учун компьютер саводхонлиги ва инглиз тилини ўргатиш бўйича мотивацион дарслар ўтказилиб, вилоятимиз миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Вилоятимизда аёлларни қадрлаш давлат сиёсатида устуворлик касб этади. Муҳтарам Президентимиз фаолиятларининг илк даврларидаёқ барча масъулларни юртимиз хотин-қизларини бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшашининг чораларини кўришга сафарбар қилганлар. Қисқа муддатда аёлларнинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузини юксалтириш, Ўзбекистон хотин-қизларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оналар ва болалар соғлиғини сақлаш, аёлларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ёрдамга муҳтож аёлларга реал имкониятлар бериш, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топишига эришиш каби йўналишларда кўплаб натижаларга эришилди. Гули хоним Мурадова вилоятимизнинг аёлларига бўлган жонкуярлиги, қилаётган хайриялари ҳамда амалга оширган ва ошираётган лойиҳалари таҳсинга сазовордир. Гули хоним Шайх вилоятимизнинг энг хушҳаво жойи бўлган “Сангардак” шаршарасига борди. У ердаги гўзал ва такрорланмас бўлган манзарадан ҳайратда эканлигини билдирди. Келгусида ўтказиладиган тренингларда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Зулхумор ХИДИРОВА,
Сурхондарё вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси