«Чўкирли»маҳалласи ёшлари билан бир кун

Туманимиздаги «Чўкирли» маҳалласида Муҳтарам Юртбошимизнинг ёшлар билан учрашувдаги белгилаган топшириқ ва таклифлари ижроси юзасидан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди. Сайёр қабулда туман ҳокими Р. Гаппаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлабоев, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Р. Гаппаров сўзга чиқиб Республикамиз аҳолисининг ёш жиҳатдан таркибий асосий қисмини ёшлар ташкил этиб улар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари, “Ёшлар-келажагимиз” дастурининг қабул қилиниши ва ижрога йўналтирилиши каби масалалар, шунингдек, туманимизда амалга ошириладиган ишлар ёшлар учун спорт иншоотлари барпо қилиниши, имтиёзли кредитлар ажратиш учун банк ресурсларини кўпайтириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши тўғрисида айтиб ўтди.
Қабулда бир қатор фаол ёшлар томонидан туман ҳокими билан мулоқот жараёнида ўз фикр ва мулоҳазаларини билидириб ўтишди. Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ер ажратиш, тикув машиналари, асбоб-ускуналари билан таъминланиши бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу таклиф ва мурожаатларнинг барчаси туман ҳокими томонидан маъқулланди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида ёш тадбиркорлар томонидан кўргазмалар ташкил этилиб, шу қаторда Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси, китобхонлик бурчаклари ҳамда битирувчи ёшлар учун маслаҳат Кенгашлари ташкил этилди.
«Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари доимий равишда ташкил қилиниб, муаммоларини ечишга қаратилади. Эндиликда ёшлар сиёсатини амалга ошириш янги босқичга кўтарилади.
Р. МЕНГЗИЯЕВА