Ҳаёот бебаҳо неъмат…

Ҳар бир инсонга берилган ҳаёт барча учун улуғ неъматдир. Ушбу неъматнинг қадрига етишимиз даркор. Барчамиз эрталаб уйдан чиқаётганимизда, соғ – омон оиламиз бағрига қайтишни ният қиламиз.
Кечқурун оила даврасида бир дастурхон атрофида ўтиришга нима етсин. К.Э. (исм -фамилияси ўзгартирилган) ҳам эрталаб уйдан чиққанида ота-онасининг бағрига соғ-омон қайтишини ният қилган. Бироқ Й.Ж. (исм-фамилияси ўзгартирилган) бошқарувидаги автомашинада К.Э ни автомашинасининг олд томони билан йўлнинг қатнов қисмидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган вақтда уриб юборади. Й.Ж жабрланувчи К.Э ни шифохонага олиб боради. Аммо, К.Э олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этади. Бир сониягина ҳаётимиз поянига етишига сабаб бўлади. Ҳайдовчи ҳушёрликни ошириб, қоидаларга амал қилиб пиёдалар йўлакчасига тўхтаганида бир оиланинг гулдек қизи умрига зомин бўлмаган бўлар эди. Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда юрганингизда тезликни оширмасдан, қоидаларга амал қилиб ҳайдасангиз Сиз ҳам, йўловчилар ҳам оиласи бағрига соғ-омон қайтишига сабабчи бўласиз.
О. Эргашев,
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди раиси