Болалик

Қани ўша дамлар?
Шўхликлар қайга кетди?
Болаликнинг беғубор тонглари
Орзу томонларга кетди.
Наҳот энди сира қайтмас
Болаликнинг бахтли онлари.
Кўзлари порлаб турган
Улғайиш орзусидаги чоғлари.
Ўйинчоқлар овунчоғим эди,
Ўксиганда ҳамдардим эди.
Тунлари янграган аллалар қани?
Ўқиб, ёзиш вақти ҳам етди.
Болаликнинг ширин орзулари,
Бир-биридан тотли тушлари,
Умр ариғида оқиб кетди.
Бахтли авлод ёшига етди.
                        Шаҳноза
                  ФАЙЗУЛЛАЕВА,
80-сонли умумтаълим мактабининг 11 “Б” синф ўқувчиси