Беш ташаббус беш имконият

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган «Бешта муҳим ташаббус» ижроси айни дақиқаларда катта тантана билан Ёшлар фестивали тарзида ўтказилмоқда. Туман ҳокими Р. Гаппаров тадбирни очиб берди. Сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида «Беш ташаббус – беш имконият» деб номланган чиқишлари билан танишиб чиқди. Уюшмаган ёшларнинг 204 нафарига субсидиялар асосида меҳнат қуроллари топширилди.