Меҳнатга яраша ҳурмат!

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан таъсис этилган «Меҳнат фаxрийси» кўкрак нишони Сурxондарё вилояти ҳокими Т. Боболов томонидан ўз эгаларига топширилди. Эътиборлиси шундаки, узоқ йиллар нафақат туманимиз балки вилоятимиз равнақи, унинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тумандошимиз, барчамизнинг устозимиз Нормўмин Аманович Чариев «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан III даражали «Меҳнат фаxрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бундай эътироф барча тумандошларимизда ўзгача фаxр ва ғурур ҳиссини уйғотди, десак, муболаға бўлмайди. Нормўмин Аманович Чариевни самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ ёр бўлишини тилаб қоламиз. Доим туманимизнинг фаxри бўлиб юрсинлар.