Фуқаролар учун қулайликлар

Қумқўрғон туманидаги ФҲДЁ бўлимида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) фаолият ташкил қилинган бўлиб, дарча орқали амалга оширилмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли бир қатор ташкилот ва муассасалар фаолият кўрсатиши вақтинча тўхтатилди. Карантин эълон қилинган кундан бошлаб давлат ташкилотларига кириб – чиқиш қатъий назоратга олинди. Айрим кечиктириб бўлмайдиган хизматлар, яъни туғилиш ва ўлимни қайд қилиш хизматлари санитария – гигиена талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Маълумот учун, тумандаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан жорий йилнинг 26 март кунидан 25 май кунига қадар 985 та туғилиш ҳамда 140 та ўлим ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилди.
Шоҳиста Абдуллаева,
тумандаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси