ҲОКИМ КУБОГИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

Меҳнат жамоаларида ишлаётганларнинг оммавий спорт тури бўйича шуғулланиши саломатлигини мустаҳкамлаш, иммунитетини ошириш, ютуқларга эришиши учун ёрдам бераяпти. Қумқўрғон туман ҳоким кубоги учун ўтказилган мини-футбол мусобақаси шу жиҳатларни қамраб олгани билан ёдда қолди. Спорт ўйинларида 24 та футбол жамоаси бош соврин учун майдонга чиқди. Энг кучли жамоага омад кулиб боқиб ғолиб чиқди. Туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров раҳбарлигидаги 3-секторнинг ўқитувчилар жамоаси 1-ўринни эгаллаб 3 миллион сўм билан тақдирланди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига қарашли маҳалла раислари  жамоаси 2-ўриндан жой олиб 2 миллион сўмга эга бўлди. Туман ҳокимлиги ходимларидан иборат жамоага 3-ўринни банд қилгани учун 1 миллион сўм топширилди. Яхши футбол ўйнаб совриндор бўлиш амалда исботини топди.
           Н. МУҲАММАДИЕВ