Қарорлар лойиҳаси моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш тизимини жорий этишдан иборат.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартиби жорий этилади.
2021 йил 1 октябрдан: Барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилади.
2021 йил 1 авгyстдан: давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлов)ларнинг натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
2021 йил 1 декабрдан: ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиётини жорий этилади.
2022 йил 1 январга қадар: Мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали интеграциялашган “Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизими”ни ишга туширилади.
Қурилиш соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида:
Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 октябргача: бюджет ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари маблағлари ҳисобидан қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган танловлар (тендерлар)ни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда амалга ошириш амалиётини йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда йўл қурилиши ва эксплуатацияси соҳасига шаффофлик стандартларини жорий қилиш мақсадида 2022 йил 1 январга қадар автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган “SHAFFOF YO‘L” онлайн ахборот платформасини ишга туширилади.
Агентлик, Адлия вазирлиги ва Давлат бошқаруви академияси 2022 йил 1 январдан бошлаб “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш тизимини жорий этилиши белгиланган.

Р. Султанов,
туман Адлия бўлими бошлиғи