Қумқўрғон ёшлари учун янги имконият

Жамиятимиз томонидан ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишлари учун барча имкониятлар яратилмоқда. Билим олиб, келажакда етук мутахассис бўлишлари мақсад қилиб олинган. Туманимизда ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернет тармоғидан самарали фойдаланиши мақсадида рақамли технологиялар ўқув маркази, IT – марказ фаолиятини бошлади.
Марказнинг илк очилиши жараёнида туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди. Мазкур ўқув маркази ёшлар ўртасида ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади.