Келажагимиз ворислари

Фарзандларимиз учун барча шароитларга эга бўлган муассаса “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган 120 ўринли 7-Давлат мактабгача таълим ташкилотининг иш бошлаши болажонлар қувончига сабаб бўлди.
Бугун биз Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида олдимизга катта мақсадлар, улкан марраларни қўйганмиз.
Тарбияланувчилар учун кенг, ёруғ хоналар, замонавий спорт зали, очиқ сув ҳавзаси, ёзги айвончалар, ўйин майдончалари билан таъминланган. Келажагимиз эгалари бўлган болажонларимиз оиладан кейинги илк бошланғич тарбияни узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини саналган мактабгача таълим муассасаларида олишади.
Албатта, бугунги кунда ушбу тарбия масканларида ўғил-қизларни нафақат ақлан ва маънавий баркамол, шу билан бирга жисмоний соғлом бўлиб вояга етказиш ишлари ҳам таълим-тарбиянинг устувор вазифаси саналади.