БОБУР БОБОМ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Эди завқи баланд шоир.
Ҳамиша ишда бўларди қодир,
Ўзбек элин фарзанди ахир.
Рубоий, ғазал ижодин тутди,
“Бобурнома” асарин битди.
Бобом шоҳ ва шоирлик қилди,
Авлодлар ундан билимлар кутди.
Унда кучли буюк адолат,
Тарк этмади уни жасорат.
Ҳиндистонни этиб забт,
Ҳиндда қурди катта салтанат.
                                                Сарвиноз БОТИРОВА,
6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 “А” синф ўқувчиси