Соғлом ҳаётни – ўзимиздан бошлайлик

“Хуррият” маҳалласида истиқомат қилувчи нуроний отахон ҳамда онахонлар ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акцияси ўтказилди. Соғлом турмуш тарзига риоя қилишда маҳалла ёшларига ўрнак бўлишди. Акциядан сўнг маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.
Ғолиб жамоаларга туман Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.