Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида туманда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.
Хусусан, «Baraka” хусусий корхонаси сутни қайта ишлаб, сут маҳсулотларини аҳоли эҳтиёжларига кўра етказиб бермоқда. Мазкур корхонада бир кунда 1200 кг сут қайта ишланиб, аҳолига қулайлик қилиш мақсадида ушбу маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда савдо дўконлари пештахталаридан жой олмоқда.