Аёллик шаънига доғ

Аёл деганимизда кўз ўнгимизда ўз одоби билан дунёга танилган меҳрибон опа-сингилларимиз кўз олдимизда гавдаланади. Аёллик шаънига доғ тушираётганлар ҳам орамизда учраб турибди. Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Е. З. (исм-фамилияси ўзгартирилган) шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган турмуш ўртоғи О. Ж. (исм-фамилияси ўзгартирилган) билан ишқий муносабатга киришиб юрганлигини айтиб Л. Х (исм-фамилияси ўзгартирилган) нинг иш жойига келиб жанжал кўтаради. Е. З. фуқаро Л. Х нинг юз қисмига қўллари билан уриб, аёлнинг турмуш ўртоғига айтиб бериш билан қўрқитиб қўлида бўлган “Nokia X-2” русумли телефон аппаратини, қулоғида бўлган 800000 минг сўмлик қизил тошлик тилла сирғасини тортиб олиб жиноят содир қилган. Бироқ Е. З юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан қаноатланмасдан О. Ж нинг қонуний турмуш ўртоғи бўлган В. Й га турмуш ўртоғи О. Ж ни топиб беришини айтиб, куч ишлатиб “Samsung J 2” русумли телефон аппаратини тортиб олган. Қўл сумкасида бўлган иш ҳужжатлари, фуқаролик паспорти, дипломи, меҳнат дафтарчаси, пластик картаси ҳамда 400000 минг сўмлик миқдорида пулларини яширин равишда ўғирлаб олган. Кимнингдир норозилиги билан қўлга киритилган бойлик ҳеч қачон бахт келтирмайди. Фуқаро Е. З га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди.
О. Эргашев,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси,
М. Пардаев,
туман прокурори ёрдамчиси