ДАСТУР ИЖРОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 февраль 2021 йилдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ – 6155-сонли Фармонида 2021 йилда ёшларни ва аёлларни ҳамда аҳолининг камбағал қатламини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.
12-бандида Иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан камбағалликни қисқартириш ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишнинг пойдеворини яратиш мақсадида: ишсиз аъзолари бор оилаларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар деҳқончилик билан шуғулланиш имкониятлари кенгайтирилади. Ажратилган ер майдонлари суғориш тизими ҳамда электр энергияси билан таъминланади. Берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш) субсидия ажратиш йўлга қўйилади.
Т. АЛЛАШЕВ,
ЎзМТДП туман Кенгаши ижроия қўмитаси етакчи мутахассиси – партия гуруҳи ижрочи котиби