Қумқўрғон туман ҳокими Р Гаппаровнинг янги йил байрами муносабати билан йўллаган табриги

Азиз ва муҳтарам тумандошлар!
Қадрли дўстлар!
Жонажон Ватанимизга Янги – 2021 йил кириб келмоқда.
Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азм-у шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-у саодат ва фаровонлик тилайман.
Минг шукрки, турли муаммо ва қийинчиликларга қарамасдан, 2020 йил мамлакатимиз учун тинч, ҳар томонлама омадли ва баракали бўлди.
Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2020 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик.
Энг муҳими, давлатнинг халққа муносабати ўзгармоқда. Халқ деган тушунчанинг қадри юксалмоқда. Эл-юртга хизмат қилиш ҳаётимиз мазмунига айланмоқда.
Буларнинг барчаси одамларимизнинг кундалик ҳаётида ўз амалий ифодасини топмоқда. Уларнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам бўлмоқда.
Ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимиз ҳам, айтиш мумкинки, ғоятда самарали бўлди. Айниқса, қўшни давлатлар билан муносабатларимиз янгича руҳ ва мазмун касб этмоқда.
Бу эса минтақамизда ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини янада кучайтириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда. Биз бу стратегик йўлни 2021 йилда ҳам изчил ва фаол давом эттирамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, узоқ ва яқин барча мамлакатлар халқларини ҳам, Янги йил байрами билан табриклаб, уларга тинчлик ва равнақ тилаймиз.
Азиз юртдошлар!
Янги йилда ҳам халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини, барча тоифадаги аҳолимиз даромадларини оширишга алоҳида аҳамият берамиз.
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.
2021 йилда барчамиз биргаликда, ўзимизни аямасдан меҳнат қилиб, ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажаришга, албатта, эришамиз.
Азиз ва муҳтарам тумандошларим!
Мана шу нурафшон дақиқаларда ҳаммамиз эзгу орзу-умидлар билан Янги – 2021 йилга қадам қўймоқдамиз.
Менинг ниятим, тилагим шуки, ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига етсин!
Барчангизга дунёдаги энг катта бахт – оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахт-у камолини кўриш насиб этсин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Янги йил барчамизга қутлуғ келсин!