Таълим ва сифат

Сурхондарё вилояти тумандаги 3-сонли таянч мактабида PISA, PIRLS, TIMSS халқаро тадқиқотларда иштирок этишга тайёргарлик кўриш бўйича семинар ўтказилди.
«Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда умумтаълим муассасаларининг ҳамкорлигини ривожлантириш» мавзусида ташкил этилган семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, вилоят ҳокими ўринбосари Ч. Бегимқулов, туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров, Сурхондарё вилояти ХТБ бошлиғи С. Ҳамидова, туман ХТБ мудири Н. Исматов ҳамда мактаб директорлари, Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари, аниқ ва табиий фанлар бўйича тренер ўқитувчилар ҳамда олий таълим муассасалари жамоалари иштирок этдилар.
Семинарда вилоятдаги таянч мактабларнинг тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлари, мактабларнинг лаборатория жиҳозлари, реактивлар ва зарур компьютер техникалар билан таъминланганлик ҳолати танқидий муҳокама қилинди.Семинарда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сонли қарорига мувофиқ тизимга киритилаёган ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.