Маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш вазири қумқўрғонга ташриф буюрди

Маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Қумқўрғонга ташриф буюрди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров, Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Абдисалом Хўжақулов, туман ҳокими ўринбосари Зулхумор Хидирова ҳамроҳлигида Раҳмат Маматов “Беш қаҳрамон” маҳалласида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, маҳалла биносида ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларнинг хонадонларида ҳам бўлди. Улар билан самимий суҳбатлашди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати