”Кетмонлик” мактаб ўқувчилари вилоят босқичи мусобақасида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш мақсадида авваломбор, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларга Ватан туйғусини шакллантириш умумтаълим мактабларида олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Тумандаги 81-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни бошланғич ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларда ҳарбий билимларни эгаллашда амалий машғулотлар, жумладан;
Саф тайёргарлиги;
Сафда қўшиқ айтиш;
100 м, 1000 м, 3000 метрли масофаларга югуриш;
Ҳаво милтиғидан ўқ отиш машқлари олиб борилмоқда.
Мактабнинг “Темурийлар издоши” жамоаси декабрь ойида вилоят III босқичи “Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақасида фаол иштирок этиб қайтди. Мусобақада 17 жамоа иштирок этиб Термиз шаҳри – I ўрин, Сариосиё тумани ўқувчилари II ўрин, Музрабод тумани III ўринни эгаллашди. Бундан хулоса чиқарган мактаб ўқувчилари келгуси йилда пухта тайёрланиб фахрли I ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйдилар.
Х. Қурбонов.
81-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси