ТИЛ – ДИЛ КАЛИТИ

Тумандаги 70-сонли умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари 21 октябрь – ўзбек тили байрами муносабати билан “Тил – дил калити” мавзусида турли тадбир ва намунали очиқ дарсларни ташкил қилишди.
Она тили фани ўқитувчиси 6 “А” синфда “Сўз туркумлари” мавзусида 1 соатлик намунали очиқ дарс ўтди. Дарсда инновацион технология асосларини қўллаган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари, интернетдан фойдаланиб фанга оид муаммоли масалаларни топишга ҳаракат қилди. Ўқувчиларнинг ўрганган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун тест синови, тарқатма ва расмларда акс этган қизиқарли саволларга жавобларни олди. Ўқувчилардан Настарин Қултоева, Мафтуна Пўлатова, Миржалол Зиядуллаев дарс жараёнида фаол иштирок этишди.
Дарс таҳлилида қатнашган ўқитувчилар катта таасурот олдилар.
Моҳира ШЕРНАЗАРОВА,
тумандаги 70-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси