Мурожаат ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4-июлдаги 558-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” ташкил этилиб, ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
2021 йил 6 ойи давомида 205 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга, 116 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида “business.gov.uz” порталига жами 251 нафар тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 255 та масала қабул қилиниб тегишли тартибда кўриб чиқилди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг туман қабулхонаси ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида жойларда 15 маротаба “сайёр қабуллар” ўтказилиб, унда 321 нафар тадбиркорлар ва тадбиркорлик истагидаги фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди, шундан 84 нафарининг мурожаатлари “business. gov.uz” порталига киритилиб масъул ташкилотлар орқали ҳал этилди.
“business.gov.uz” порталига киритилиб муаммоларни ижобий ҳал қилиш ва амалий ёрдам бериш учун тегишли масъул ташкилотларга юборилди. Ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан қабул қилинган 251 та мурожаатлардан 255 та масалалар бўйича, жумладан 164 таси банк кредитлари бўйича (64,3%), 42 таси Ер ресурслари ва давлат кадастри масаласи (16,4%), 6 та солиқ масаласи ва рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масаласи (2,3), 6 та суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўйича (2,3%), ҳамда қолган 37 таси (12,2%) бошқа масалаларни ташкил этади.
Ушбу мурожаатларнинг 84 таси сайёр қабулда, 27 таси қабулхона орқали, 132 таси ишонч телефони орқали ҳамда қолган 8 таси “business.gov.uz” портали орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.
Хусусан мурожаатларнинг 255 тасидан 65 таси вилоят даражасида ҳамда 186 таси туман даражасида, 4 таси республика даражасида кўриладиган мурожаатларни ташкил этади.
Қабул қилинган ушбу мурожаатлардаги масалаларнинг 165 таси (66,8%) ижобий ҳал этилган, 79 тасига (32,0%) ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 3 таси (1,2%) рад этилган.
Мурожаатларни соҳалар кесимида ўрганиб чиқилишини таҳлил қилинганда ҳокимликларга юборилган 37 та мурожаат йўналтирилган бўлиб шундан 25 таси (71,4%) ижобий ҳал этилган, 10 та мурожаат (28,6%) тушунтириш берилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга 17 та мурожаат юборилган бўлиб 10 таси ижобий ҳал этилган ҳамда 6 тасига тушунтириш берилган, ер русурслари ва давлат кадастри бўлимига жами 15 та мурожаат йўналтирилган бўлиб, 13 таси (86,7%) ижобий ҳал этилган, 2 таси (13,3%) тушунтириш берилган, тижорат банкларига юборилган 161 та мурожаатдан, 98 таси (62,0%) ижобий ҳал этилган, 56 тасига (35,7%) тушунтириш берилган 3 та мурожаат рад этилган, туман давлат солиқ инспекциясига 3 та, шундан 2 таси ижобий ҳал этилган, 1 тасига тушунтириш берилган ҳамда қолган келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси тумандаги бошқа мутасадди ташкилотларни ташкил қилади, бундан 10 таси ижобий ҳал этилган, 8 тасига тушунтириш берилган.
Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг тумандаги масъул ташкилотларининг масъулиятсизлиги туфайли тадбиркорлар томонидан такрорий мурожаатлар келиб тушишига йўл қўйилмоқда (“Халқ” АТБ Қумқўрғон филиали 6 та мурожаат, “Микрокредитбанк” АТБ Қумқўрғон филиали 4 та мурожаат, Туман Мажбурий ижро бюроси бўлими 3 та мурожаат, “Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиали 2 та мурожаат).
2021 йил 6 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатларнинг белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган ҳолатлари мавжуд. Жумладан, ”Микрокредитбанк” АТ Қумқўрғон филиали,”Агробанк” АТ Қумқўрғон бўлими, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги Бошқармаси ҳиссасига тўғри келади. Ҳисобот даврида тумандаги корхона ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлашда масъул бўлган ходимларига йўл қўйган хато ва камчиликлари учун интизомий чоралар кўрилди. Жумладан, “Микрокредитбанк” АТ Қумқўрғон филиали масъул ходимларидан 1 нафарига “хайфсан”, 1 нафарига “ойлик маошидан 30 фоиз”жарима, “Агробанк” АТ Қумқўрғон филиали ходимларидан 1 нафарига “хайфсан” интизомий жазо чоралари кўрилди.
Мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижаси таҳлил қилинганда келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ижобий ҳал этишга қаратиш, мурожаатларни муддатида ва сифатли кўриб чиқиш, такрорий мурожаатлар сонини камайтириш талаб қилинмоқда.
Тумандаги ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, таҳлил қилиниб тегишли чоралар кўриб келинмоқда.

Р. Мирзаев,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қумқўрғон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири