Жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 42-мақсади — маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш йўналишида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Жумладан, давлат дастурининг 1-иловаси 79-бандида маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, музей ашёлари ва коллекцияларини электрон идентификация қилиш, давлат музейлари ҳамда маданий мерос объектларига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шунингдек, музейларнинг раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-22-сон Фармонда белгиланган вазифалар, хусусан, 13-мақсад — аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш йўналишидаги ишлар ҳам муҳокама этилди.
Давлат дастурининг 6-иловаси 27-бандида бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини изчил амалга ошириш вазифаси белгиланган. Жамоатчилик эшитувида мазкур йўналишда Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
Тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Сурхондарё вилоятида қўллаб-қувватловчи Жамоатчилик гуруҳи аъзолари, тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Эшитув давомида Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъулларининг юқорида қайд этилган йўналишларда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.
Тадбир якунида давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг самарали ва сифатли ижросини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди. Жамоатчилик эшитуви якунлари бўйича йиғилиш баёнига киритилган таклиф ва тавсиялар тегишли мутасадди ташкилотларга тақдим этилди.
Жамшид Алиев,
“Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси