этилиш сабаблари ва омиллари
Мамлакатимизда вояга етмаганлар ҳуқуқ-эркинликларини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза этиш, энг асосийси, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилгани самарали ижтимоий ҳимоя тизимини жорий этиш ҳамда ёшларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.
Айни пайтда мамлакатимиз аҳолисининг 45 фоизини вояга етмаганлар ташкил этади.
Ушбу кўрсаткичнинг ўзиёқ масала нечоғли долзарб аҳамиятга эга эканидан дарак беради.
Бу жараёнда ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари, умуман, кенг жамоатчилик зиммасига улкан масъулият юкланади.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди.
Ҳаммамизнинг олдимизда турган муҳим масала бу ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш.
Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда.Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мамлакатимизда Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни сифатида белгилангани болаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг оддини олиш тизимини мустаҳкамлаш, ота-оналар ҳамда васийлик органларининг масъулиятини ошириш борасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим йўналиш бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оила, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик зиммасига вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигининг олдини олиш, ҳудудларда вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитатсия қилиниши ва мослашувига ёрдам бериш вазифалари юклатилди.
Хулоса қилиб айтганда, ёшларни соғлом ва комил инсон қилиб ўстириш ва тарбиялаш, уларнинг спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун барча шароитни яратиб бериш, бўш вақтларидан унумли фойдаланиши учун кутубхоналар ташкил этиш борасида турли жамоат ва давлат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар фаоллари билан ҳамкорликда самарали иш олиб борсак, ҳар томонлама билимли, юксак манаъвиятли ёшларимиз яқин ва узоқ истиқболда мамлакат ва халқимиз ҳаётининг ривожланиши учун бор куч-ғайрат ва салоҳиятини аямайди.
Жиноят ишлари бўйича
Қумқўрғон туман судининг
тергов судъяси М.Ўроқов