ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОЙЛАРГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА КЎРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Далват хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда махсус техник қурилмалар (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, прентер ва бошқалар) ёрдамида кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш тартиби белгиланди.

Ваколатли орган давлат хизматлари  маркази ҳисобланади. Жисмоний ва юридик шахслар давлат хизмати жойига чиқиш орқали кўрсатилиши истагини ариза билан билдиради.

 Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда – БҲМ) 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

 Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатлаши имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Ушбу Регламент миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Oltisoy tuman adliya bo’limi davlat xizmatlari markazi bo’lim boshlig’i   Jumanazar Ishniyazov