Президентимизнинг фармонига кўра, давлат хизматлари кўрсатишда янги вазифалар жорий этилди. Шунга асосан давлат хизматлари кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этишга эътибор қаратилаяпти. Шунинг билан биргаликда эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларнип тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга татбиқ этилмоқда. Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этиш бекор қилинди. Бунинг ўрнига ушбу маълумотлар давлат органлари томонидан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интегралашув платформасидан фойдаланилиб олинади.
Аҳолининг идорама-идора сарсон бўлишининг олди олиниб, давлат хизматлари кўрсатишнинг қулай ва осон шаклларида кўрсатиш кўлами оширилди. Жисмоний ва юридик шахсларга тенг шароитлар яратилди. 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизими ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилди. Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялайди. Шахсни бу тизимда ишлаши унинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) мобил иловаси ёрдамида бажарилади. Бу ишда фуқаро бевосита давлат хизматлари маркази ёки нотариал идорага мурожаат қилиб шахсини тақдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. У ердаги ходим фуқарони расмга тушириб, қўл бармоғининг изини олади, мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади. Бунинг учун 2023 йил 1 январдан 2 фоиз миқдорида бир марталик тўлов ундирилмоқда. Шахсий кабинетга юборилган барча хабарномалар фуқаронинг хоҳишига кўра мобил телефон рақамига SMS хабар шаклида юборилади.
Oltisoy tuman adliya bo’limi davlat xizmatlari markazi bo’lim boshlig’i Ibragimov Ilxom