Ишбилармонлар билан учрашув ташкил этилди.

Қумқўрғон тумани прокурори ташаббуси билан 2-секторда рўйхатга олинган камбағал оилалар билан ишлаш янги механизмлари яратиш мақсадида ўз меҳнати орқали ишлаб даромад топаётган ва шу билан бирга қўшимча иш ўрни яратиб оилавий даромад топиб келаётган тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашув ташкил этилди.
Хусусан, оилалар тумандаги «Уяс» маҳалласида С.Хайитова, Б.Хайитовларнинг уйларида бўлишиб, ташкил этилган иссиқхоналарда «кўчатчилик», «Навбахор» маҳалласидаги Ў Боймирзаев хонадонида «асаларичилик» ҳамда «гул» етиштириш маданиятини ўрганишган бўлишса, «Нефтчилар» маҳалласида С.Ашурованииг «қандолатчилик» сехларида иш жараёнлари билан амалда танишишди.


Qumqoʻron tumani prokurorining yordamchisi
3-darajali yurist M.Ikromov