“Боймоқли” маҳалла фуқаролар йиғини янги бинога кўчиб ўтди

Маҳалла шу кунга қадар ўз биносига эга эмасди. Масканда ходимлар учун зарур бўлган қулай шарт-шароитлар яратилди. Янги бино учун замонавий мебеллар тўпламлари етказиб берилди.

Шу кунга қадар туманимизда кўпгина маҳалла фуқаролар йиҚини янгидан қурилиб ишга туширилди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси ажойиб туҳфа бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари, Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим  бошлиғи Б. Жумаевлар иштирок этишди.  Туман ҳокими Р. Гаппаров  сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

  Р. МЕНГЗИЯЕВА